АҚШ Яқин Шарққа қўшимча куч юборади
Олам
−
21 Сентябрь 2019
5452АҚШ Яқин Шарқ минтақасига қўшимча ҳарбийлар юборади. Мамлакат Мудофаа вазири Марк Эспернинг маълум қилишича, АҚШ Президенти Дональд Трамп Саудия Арабистони хавфсизлигини таъминлаш учун шундай қарорга келган.
“Reuters” агентлигининг ёзишича, Трамп Қироллик нефть объектларига ҳужум қилинишида Эронни жавобгар деб, ҳисоблагани учун шундай қарорга келган. Эспер АҚШ қуролли кучларининг ҳаракати мудофаавий характерда бўлишини ва асосан ҳаво ҳамда ракета ҳужумига қарши туришини таъкидлаган.
Дональд Трамп Эрондаги 15 та турли нуқталарни вайрон қилиши мумкинлигини айтганди. Бироқ у “вазминлик – манфаат” эканини таъкидлаб, Эронга қарши иқтисодий санкциялар қўллашни маъқул кўрди.
Маълумот учун, жорий йилнинг 14 сентябрь куни Саудия Арабистонининг миллий нефть компанияси ҳудудига дронлар орқали ҳужум қилиниши натижасида портлаш юз берди ва ёнғин чиқди. Шундан сўнг, мамлакат нефть қазиб олишни икки марта камайтиришга мажбур бўлди. Ҳужум учун жавобгарликни Ямандаги хусийлар ҳаракати “Ансар Аллоҳ” ўз зиммасига олди. АҚш эса бу ҳужумда Эроннинг ҳам “қўли бор” деб, ҳисоблаяпти.