АҚШ виза бермаган Аббосга БМТ видеомурожаат йўллашга рухсат берди
Олам
−
20 Сентябрь 2025 5162 2 дақиқа
Кеча, 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси Фаластин Президенти Маҳмуд Аббосга келаси ҳафтадаги дунё етакчилари йиллик йиғилишида видеомурожаат орқали сўзлаш ҳуқуқини бериш учун овоз берди. Бу қарор АҚШ уни Нью-Йоркка сафар қилиш учун виза билан таъминлашдан бош тортгандан кейин қабул қилинди.
Резолюция 145 давлатнинг “ха” овози билан, беш давлатнинг қарши овози ва олти давлатнинг бетараф қолиши билан қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, Аббос ва бошқа юқори даражадаги фаластинлик расмийлар келгуси бир йил давомида АҚШ сафарини амалга ошира олмаса, БМТ йиғилишлари ёки конференцияларида видеомурожаат орқали иштирок этиши мумкин.
АҚШ ўтган ой Аббос ва яна тахминан 80 нафар фаластинлик фуқаро Фаластин Озодлик Ташкилоти ҳамда Ғарбий соҳилдаги Фаластин маъмурияти аъзоларига виза бериш ва берилган визаларни узайтиришдан воз кечиши ҳақида маълум қилган эди.
“АҚШнинг ушбу резолюцияга қарши чиқиши ҳеч ким учун кутилмаган ҳолат эмас. Трамп маъмуриятининг позицияси аниқ: биз Фаластин Озодлик Ташкилоти ва Фаластин маъмуриятини Осло келишувлари бўйича ўз мажбуриятларига амал қилмаётгани учун ва тинчлик имкониятларини заифлаштираётгани учун жавобгар қилишимиз шарт”, деди АҚШ дипломати Жонатан Шриер овоз бериш олдидан.
1947 йилдаги “БМТ штаб-квартираси тўғрисидаги келишув”га кўра, АҚШ Нью-Йоркдаги БМТга хорижий дипломатларни киритишга мажбур. Бироқ Вашингтон хавфсизлик, экстремизм ва ташқи сиёсат сабаблари билан виза беришдан бош тортиши мумкинлигини айтган.
Аббос, шунингдек, 22 сентябрь куни БМТда Франция ва Саудия Арабистони ташаббуси билан ўтказиладиган саммитда ҳам видеомурожаат орқали иштирок этиши мумкин. Бу саммит икки давлатли ечимни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилади. Унда бир қатор давлатлар расман Фаластин давлатини тан олиши кутилмоқда.
193 аъзодан иборат Бош Ассамблея 19 сентябрь куни консенсус йўли билан, овоз беришсиз Саудия Арабистони валиаҳд шахзодаси Муҳаммад бин Салмонга ҳам 22 сентябрь куни видеомурожаат орқали йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқини беришга рози бўлди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025