АҚШ ва Жанубий Корея йирик ҳарбий машғулотлар бошлади. Бу Ким Чен Иннинг ғазабини келтириши мумкин
Олам
−
31 Октябрь 2022
6418Бугун, 31 октябрь куни АҚШ ва Жанубий Корея ҳамкорлигида “Vigilant Storm” қўшма ҳарбий машғулотлари старт олди. Унда 240 га яқин ҳарбий самолётлар иштирок этмоқда. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги хабар берди.
Нашрнинг қайд этишича, машғулотлар енттинчи ядро синовини ўтказиши кутилаётган Корея халқ демократик республикаси (КХДР)га “кучли сигнал” беришга мўлжалланган. Шу билан бирга, агентликнинг аниқлик киритишича, АҚШ ва Жанубий Кореянинг куч намойиши КХДРни жавоб қайтаришга ундаши мумкин.
“Бундан кейин Шимолий Корея ҳарбий қудратининг жавоб намойиши бўлиши эҳтимоли ҳам бор”, деб ёзади “Yonhap”.
“Vigilant Storm” машқлари 4 ноябрга қадар давом этади. Уларга Жанубий Корея ҳарбий-ҳаво кучларининг 140 га яқин самолётлари, жумладан F-35A, F-15K, KF-16 қирувчи самолётлари, KC-330 ёнилғи қуйиш самолёти, Америка томонидан эса юзга яқин самолёт, жумладан F-35B қирувчи самолётлари, EA-18 электрон разведка самолёти ва U-2 жосуслик самолёти жалб қилинган.
Бундан ташқари, машғулотларга денгиз пиёдалари корпуси, АҚШ денгиз флоти ва АҚШ армиясининг қўшинлари юборилмоқда. Жанубий Кореядаги машғулотларга илк бор Австралия ҳарбий-ҳаво кучларининг KC-30A танкер самолёти ва Япониядаги Ивакуни авиабазасидан F-35B яширин қирувчи самолёти қўшилади.
LiveБарчаси