АҚШ ва Жанубий Корея йирик ҳарбий қўшма машғулотлар ўтказади

Олам

image

Жанубий Корея ва АҚШ Корея ярим оролида бешта ҳарбий машғулот ўтказади. Машқлар 25 майдан 15 июнгача бўлиб ўтади. Бу ҳақда Жанубий Корея мудофаа вазирлигига таяниб, “Yonhap” агентлиги хабар берди.

Айтилишича, машғулотларда илғор қурол тизимлари, жумладан F-35A яширин қирувчи самолётлари, AH-64 Apache ҳужум вертолётлари, K2 танклари ва Chunmoo ракета учирувчи тизимлари иштирок этади. Машғулотлар Сеулдан 52 км узоқликдаги Почеон шаҳридаги Сеунгжин полигонида бўлиб ўтади.

Мудофаа вазирлигининг қўшимча қилишича, машғулотлар Жанубий Корея-Америка иттифоқининг 70 йиллиги ва Жанубий Корея қуролли кучлари ташкил этилганининг 75 йиллигига тўғри келади. Бундай йирик машғулотлар охирги марта 2017 йилда бўлиб ўтган. Уларда Америка ва Жанубий Кореянинг 48 та бўлинмаси ҳамда 2000 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль Вашингтонда АҚШ Президенти Жо Байден билан учрашган эди. Юн Сук Ёлнинг айтишича, Сеул Пхеньяндан ядровий ҳужум содир бўлган тақдирда Вашингтон билан иттифоқнинг тўлиқ қувватидан, жумладан, Америка ядро қуролидан ҳам фойдаланади. АҚШ маъмурияти ядро қуролини Корея ярим оролига қайта жойлаштириш ниятида эмаслигини билдирди. Бироқ май ойида АҚШ Жанубий Кореяга “Огайо” тоифасидаги ядровий сув ости кемасини юбориши маълум бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Жанубий Корея

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг