АҚШ ва Эрон Уммонда музокара ўтказмайди – Вашингтон
Олам
−
09 Апрель 2025 3438 2 дақиқа
12 апрель куни Уммонда АҚШ ва Эрон делегациялари иштирокида ўтказилиши режалаштирилган тадбирни музокаралар эмас, балки учрашув деб таърифлаш мумкин. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Тэмми Брюс навбатдаги брифингда маълум қилди.
“Шанба куни йиғилиш бўлади. Бу учрашув. Музокаралар йўқ. Яна бир бор айтаман, бу музокаралар эмас, балки учрашув. Мажбуриятлар ҳам шунга яраша”, деди дипломат.
У АҚШ Президентининг махсус вакили Стивен Уиткоффнинг Уммонда бўлишини тасдиқлади, бироқ Эрон делегацияси билан учрашишини тасдиқлашдан бош тортди.
“Мен бу ҳақда гапира олмайман, лекин у ўша ерда бўлади”, деб таъкидлади Брюс.
Шу билан бирга, у Оқ уй раҳбари Дональд Трамп ва Давлат котиби Марко Рубио Ислом Республикаси ядро қуролига эга бўлмаслиги кераклигини бир неча бор очиқ-ойдин таъкидлаганини таъкидлади.
7 март куни Трамп Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийга ядровий дастур бўйича музокаралар олиб боришни таклиф қилган хабар юборганини айтганди.
Март ойи охирида Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи Теҳрон Трампнинг мактубига жавоб юбориш учун Уммондан воситачи сифатида фойдаланганини айтди.
Кеча, 7 апрель куни маълум бўлишича, ёзишмалардан сўнг томонлар маслаҳатлашувларнинг биринчи раундини 12 апрель куни Уммонда ўтказишга келишиб олган. Асосий музокарачилар Ароқчи ва Уиткофф бўлади.
Live
Барчаси