АҚШ ва Эрон музокараларининг биринчи раунди якунланди
Олам
−
22 июн 2926 2 дақиқа
Қатар ва Покистон АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларнинг биринчи босқичи якунланганини эълон қилди.
Швейцариянинг Бургеншток шаҳрида бўлиб ўтган юқори даражадаги музокараларнинг биринчи раунди якунланди. Унда Эрон Ислом Республикаси, АҚШ ва воситачи томонлар – Қатар ҳамда Покистон вакиллари иштирок этди.
Томонлар АҚШ ва Эрон ўртасида 60 кун ичида келишувларга эришиш бўйича йўл харитасини келишиб олган. Шунингдек, музокара жараёнини назорат қилиш учун махсус қўмита тузишга келишилган.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи музокараларда Қатар ва Покистон воситачилиги туфайли Эрон нефть экспортига қўйилган чекловлар бекор қилингани, бир қатор активлар музлатишдан чиқарилгани ва Эронни тиклаш бўйича режа ишга туширилганини айтган.
Шунингдек, томонлар келишмовчиликларнинг олдини олиш ва хавфсиз алоқа учун махсус алоқа линиясини яратишга келишиб олган. Бу, жумладан, Ҳормуз бўғози орқали тижорат кемаларининг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш учун ҳам хизмат қилади.
Аввалроқ, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили музокараларда “яхши тараққиёт” борлигини айтган эди. Томонлар музокараларда илгари келишилган мажбуриятларни бажариш масаласини муҳокама қилмоқда. Улар орасида ўт очишни тўхтатиш, ҳарбий кескинликни камайтириш, Ҳормуз бўғози орқали кемалар ҳаракатини тиклаш ва денгиз блокадасини бекор қилиш каби бандлар бор.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эрон делегацияси АҚШ Президенти Дональд Трампнинг таҳдидли баёнотларидан сўнг Швейцарияда ўтаётган музокаралар жойини тарк этганди. Бироқ “Axios” журналисти Барак Равид маълумотига кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар ҳануз давом этмоқда. TASS манбаси эса Эрон делегацияси музокаралар залини тарк этганини, аммо учрашув расман якунланмаганини билдирган.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август