АҚШ ва Британия Яман шаҳарларига ҳаво ҳужумларини бошлади (видео)

Олам

image

Қўшма Штатлар ва Британия Ямандаги ҳусийлар назорати остидаги Сана ва Ходайда шаҳарларига бир қатор ҳаво ҳужумларини бошлади. Бу ҳақда ҳусийларга тегишли “Al Masirah” телеканали хабар берди.

Унга кўра, коалиция кучлари Санадаги бир нечта нишонларга ҳужум қилиб, Қизил денгизда жойлашган Ходейданинг ғарбий қисмидаги Ал-Кутиб ҳудудига камида тўртта зарба берган. 

“Al Mayadeen” телеканали ҳам Яман пойтахтидаги портлашлар ҳақида хабар бермоқда. Ҳужум оқибатлари, жумладан, эҳтимолий қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Ғазо секторидаги можаро авж олгандан сўнг, ҳусийлар Исроилни ўққа тутиши ва Фаластин анклавидаги операция тўхтатилмагунча унга алоқадор кемаларнинг Қизил денгиз ва Боб ал-Мандеб бўғози сувлари орқали ўтишига рухсат бермаслиги ҳақида огоҳлантирган. Ўтган йилнинг ноябрь ойидан бери ҳусийлар Қизил денгиз ва Адан кўрфазида фуқаролик кемаларига ҳужум қилган.

Ҳусийларнинг ҳаракатларига жавобан Америка расмийлари Қизил денгизда навигация эркинлигини таъминлаш ва кемаларни ҳимоя қилиш учун халқаро коалиция тузилгани ва Prosperity Guardian операцияси бошланганини эълон қилди. Кейинчалик, АҚШ ва Буюк Британия Қуролли кучлари Ямандаги ҳусийларнинг ҳарбий объектларига мунтазам зарба беришни бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Британия Яман

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made