АҚШ ўз хатоларини тан олиши шарт – Эрон

Олам

image

АҚШнинг янги Президенти янги даврда ўтган хатоларни тан олиши ва аввалги келишувларни амалга оширишга қайтиши керак. Бу ҳақда Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний маълум қилди.

"АҚШ Президентининг бўлажак маъмурияти ўтмишдаги хатоларини тўғирлаш ва халқаро нормалар ва келишувларга қайтиш имкониятига эга", деди Руҳоний.

Президент "Эрон халқининг Америка томонидан уларга қарши қўйилган иқтисодий урушдаги ғалабаси" ҳақида эълон қилди. 

"Эрон халқи, қўйилган иқтисодий урушга қарши ўзининг қаҳрамонона қаршилиги билан АҚШ томонидан максимал босим сиёсати муваффақиятсизликка учрашини кўрсатди", деди у.

Аввалроқ, АҚШ оммавий ахборот воситалари Демократик партиядан номзод Жо Байденни АҚШнинг янги президенти деб эълон қилгани, овозларни ҳисоблаш давом этаётгани, шу муносабат билан хорижий сиёсатчилар ва давлат раҳбарлари Жо Байденни ғалаба билан табриклашни бошлаб юборишгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг