АҚШ ўрта масофали ракетани муваффақиятли йўқ қилди

Олам

image

Кеча, 10 декабрь куни АҚШ мудофаа вазирлиги Гуам оролида ҳаво орқали учирилган ўрта масофали баллистик ракетани муваффақиятли йўқ қилиш бўйича синовлар ўтказилганини эълон қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, синовлар Гуам оролидаги Андерсен ҳаво базаси яқинида Тинч океанининг ғарбий қисмида ўтказилган. Синовда Aegis Guam тизими янги AN/TPY-6 радар ва вертикал ишга тушириш тизими билан интеграциялашган ҳолда RTX Corp компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Standard Missile-3 Block IIA ракетасини учирган. Ушбу ракета муваффақиятли ҳаво орқали учирилган ўрта масофали баллистик ракетани йўқ қилган.

АҚШнинг ракеталарга қарши мудофаа агентлиги директори Хит Коллинз бу синовни “катта гуруҳ муваффақияти” деб атаб, унинг Гуам учун ҳаво ва ракета ҳужумига қарши мудофаа тизимининг самарадорлигини текширишда аҳамиятини таъкидлаган.

Маълумот учун, Гуам ороли АҚШга тегишли, лекин унга қўшилмаган. У Хитойга нисбатан географик яқинлиги сабаб стратегик ҳарбий нуқта ҳисобланади. Бу орол АҚШнинг потенциал рақиблари олдида ҳимоявий роль ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Россиянинг “Орешник” баллистик ракетаси билан Днепропетровскдаги ҳарбий заводга қилган ҳужумига жавобан B-61 термоядровий бомбаларини Польша ёки Украинага жойлаштириши мумкинлиги хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой ракета Гуам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг