АҚШ украиналикларни ўз юртига қувмоқчи
Олам
−
15 Ноябрь 4770 2 дақиқа
Америка Қўшма Штатлари 80 нафар украиналикларни ёппасига депортация қилишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Украина элчиси Олга Стефанишинага таяниб, “The Washington Post” хабар берди.
“Президент Трамп маъмурияти кўплаб украиналикларни депортация қилишга тайёргарлик кўрмоқда. АҚШдаги Украина элчиси Олга Стефанишина элчихона АҚШ қонунларини бузганлиги сабабли депортация қилиш ҳақида якуний буйруқ олган тахминан 80 нафар украиналик ҳақида хабардор эканини билдирди”, дейилади нашр мақоласида.
Адвокатлар маълумотига кўра, депортация қилинаётган айрим шахслар ҳарбий самолётларда Украинага ёки Польшага юборилиши ҳақида огоҳлантирилган.
“Айрим ҳолатларда шундай таассурот уйғонадики, қўлга олинганларга депортациядан олдин ўз қўрқувини ифода этиш ҳуқуқи берилмаяпти. Украина ҳозир ҳарбий ҳолат эълон қилинган уруш ҳудудидир ва депортация қилинаётган ҳар қандай шахс мажбуран армияга олиниши, фронтга юборилиши ҳамда катта эҳтимол билан ҳалок бўлиши мумкин”, дейилади хабарда.
“The Washington Post” АҚШ иммиграция хизмати маълумотларига таяниб ёзишича, 2024 йилда АҚШдан 53 нафар украиналик депортация қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ҳукумати 30 нафардан 60 нфаргача Россия фуқаросини мамлакатдан чиқариб юборганди. Депортация қилинганлар орасида сиёсий бошпана сўраган ва Россияда қочқинликда айбланаётган собиқ ҳарбий ҳам бўлган. Улар АҚШдаги иммиграцион қамоқхоналарда сақланиб, судларда ютқазган ёки ихтиёрий равишда ватанга қайтишни танлаган шахслар экани билдирилган.
Live
Барчаси