АҚШ Украинага янги ҳарбий ёрдам сифатида 600 млн доллар ажратди
Олам
−
08 Сентябрь 2023
2402Америка Қўшма Штатлари Украинага 600 миллион долларлик янги ёрдам пакетини тақдим этмоқда. Бу ҳақда Пентагон вакили Сабрина Сингх брифингда маълум қилди.
Янги ҳарбий ёрдам пакетига қуйидагилар киради:
• Украина ҳаво мудофаа тизимларини қўллаб-қувватлаш ва интеграциялаш учун ускуналар;
• юқори ҳаракатчанликдаги артиллерия ракета тизимлари (HIMARS) учун қўшимча ўқ-дорилар;
• 105 мм ли артиллерия снарядлари;
• электрон уруш қуроллари;
• тўсиқларни тозалаш учун портловчи ўқ-дорилар;
• миналардан тозалаш ускуналари;
• ўқитиш, техник хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш учун аслаҳалар.
Қайд этилишича, ушбу ускуналар АҚШ Мудофаа вазирлиги захираларидан берилмайди, қуроллар етказиб берувчилардан сотиб олинади.
Шунингдек, Сабрина Сингх Abrams танклари у ерга келганида АҚШ Украинага тугатилган уран снарядларини юборишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган.
“Жо Байденнинг 2021 йилда президентлиги бошланганидан бери Украинага берилган ҳарбий ёрдамнинг умумий миқдори 44,4 миллиард доллардан, Россия ҳарбий амалиётлари бошланганидан бери эса 43,7 миллиард доллардан ошди”, дея қўшимча қилган Сабрина Сингх.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Вашингтон Киевга 1 млрд доллардан ортиқ қўшимча ёрдам беришини маълум қилганди.
LiveБарчаси