АҚШ Украинага ўз ҳарбийларини жўнатиши мумкин – конгрессмен
Олам
−
13 Декабрь 2023
10161Америка Қўшма Штатлари ҳукумати Украинадаги можарони давом эттиришдан ва Россияга қарши туришдан манфаатдор, шунинг учун, агарда Киевнинг ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун аскарлари етишмайдиган бўлса, америкалик ҳарбийлар сафарбар этилиши мумкин. Бу ҳақда бугун, 13-декабрь куни АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзоси Маржори Тейлор Грин Х'даги жонли эфири давомида сўз очди.
“Агар Вашингтон бирор нарсани хоҳласа, у бу кураш давом этиши учун қўлидан келганини қилади. Улар Россия Президенти Владимир Путин билан қанча вақт керак бўлса, шунча уришмоқчи”, деган сиёсатчи.
Аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден Украина етакчиси Владимир Зеленский билан учрашув чоғида Қўшма Штатлар энди Киевга ёрдам бера олмайдиган шароитга келганини тан олганди. Америка раҳбари, шунингдек, Киевни икки партиявий қўллаб-қувватлаш АҚШ Конгрессида қолаётганини ва айрим республикачилар томонидан билдирилган фикрлар умумий позицияни акс эттирмаслигини таъкидлади.