АҚШ Украинага разведка маълумотларини етказишда давом этмоқда – CNN
Олам
−
08 Март 2025 3553 2 дақиқа
Қўшма Штатлар ҳали ҳам Киевга Украинани ҳимоя қилишга ёрдам берувчи разведка маълумотларини етказиб бермоқда, бироқ Украина Қуролли кучлари Россия ҳарбийларига зарба бериш учун фойдаланиши мумкин бўлган маълумотлар ҳажми қисқартирилган. Бу ҳақда америкалик ҳарбий амалдорларга таяниб, CNN хабар берди.
Телеканал манбаларига кўра, Вашингтон ўзини Россия позицияларига қилинган ҳужумларда бевосита иштирок этаётган томон сифатида кўрсатилишидан қочишга интилмоқда. Айнан шу сабабли қурол етказиб бериш вақтинча тўхтатилган. Шунга қарамай, АҚШ расмийлари Украинага мудофаа мақсадида ёрдам бера оладиган маълумотларни яширмаётганини таъкидламоқда. Амалдорлар, шунингдек, жанг майдонида алоқа таъминотида муҳим роль ўйнаётган Илон Маскнинг Starlink сунъий йўлдош алоқаси Украина ҳарбийлари учун очиқ қолаётганини тасдиқлаган.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар АҚШ Президенти Дональд Трамп администрацияси Киев билан разведка маълумотлари алмашинувини қисман чеклаш тўғрисида қарор чиқарган эди. Бу қадам Украина ва Россия ўртасидаги музокараларни рағбатлантиришга қаратилгани айтилган. Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майк Уолтц ва Марказий разведка бошқармаси (CIA) директори Жон Рэтклифф ушбу чеклов вақтинчалик бўлиши ва Трамп Киевни тинчлик музокараларини жиддий бошлаш йўлида ҳаракат қилаётган деб ҳисобласа, қарор қайта кўриб чиқилишини билдирган эди.
Бу орада, кеча, 7 март куни Дональд Трамп агар Россия Украинага ҳужумларини давом эттирса, унга қарши янги санкциялар жорий этилиши мумкинлигини маълум қилди. “Axios” нашрининг ёзишича, Оқ уйнинг юқори мартабали амалдори Вашингтоннинг тинчлик ташаббуслари чоғида Москанинг ҳаракатлари Трампни тобора кўпроқ безовта қилаётганини таъкидлаган.
Live
БарчасиСурияда КИП қўмондони ўлдириб кетилди
21 Январь