АҚШ Украинага разведка маълумотларини узатишни тиклади – Зеленский

Олам

−

image

Америка Қўшма Штатлари Украина билан Россиянинг баллистик ракеталари ҳақидаги разведка маълумотларини алмашишни бошлади. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский NBC телеканалида берган интервьюсида айтиб ўтди.

Қайд этилишича, Америка разведкаси украиналикларга Россия ракеталарини тайёрлаш ва учириш, самолётларнинг парвозлари ва эҳтимолий ҳужум нишонлари ҳақида олдиндан билиб олишга ёрдам бермоқда. Берилган маълумотларнинг аниқ ҳажми ҳақида маълумот берилмаган.

Шунингдек, Украина етакчиси АҚШ Президенти Дональд Трампни Россия Президенти Владимир Путин билан яқинлашмасликка чақирган ва унинг бу ҳаракатини “тарихий хато” деб номлаган. У бу вазиятга қарамай Вашингтон билан ҳамкорликни узмоқчи эмаслигини айтиб ўтган.

Маълумот учун, Киев ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар Трампнинг Россияга қарши санкцияларни қисман тўхтатиб туриш ва Россия дизель ёқилғиси етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бориш тўғрисидаги қароридан кейин ёмонлашган. Италия Бош вазири Жоржа Мелони хам АҚШ ва Россиянинг ушбу келишувини “жуда хавфли ҳаракат” ва “Украина шаҳарларига бомба ёғдириши учун Москавага қонуний маблағ ажратиш” эканлигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, кеча 18 октябрь куни Украина Россияга қарши 1 000 дан ортиқ дрон билан ҳужум қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Жўраев Шаҳриёр


Мақола муаллифи

avatar

.

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг