АҚШ Украинага фавқулодда ҳарбий ёрдам сифатида 300 миллион доллар ажратди
Олам
−
13 Март
3117АҚШ маъмурияти Пентагон бюджетида Украинага ажратилган маблағ йўқлигига қарамай, Киевга 300 миллион доллар миқдорида “фавқулодда ҳарбий ёрдам” пакетини юборишини маълум қилди. Бу ҳақда АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Оқ уйда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
Салливаннинг айтишича, Пентагоннинг Украина учун бюджети тугаган ва бу давлатни қўллаб-қувватлаш учун сўралган қўшимча 60 миллиард долларлик ёрдам ҳали Конгресс томонидан қабул қилинмаган бўлса-да, Киевга шошилинч ёрдам кўрсатиш зарур.
“Украинада фойдаланиш учун етарлича ўқ-дорилар йўқ. Бу ҳудуд ва ҳаётнинг йўқолишига олиб келади. Шунингдек, бу АҚШ ва НАТО иттифоқига стратегик харажатларни юклайди”, дейди Салливан.
Америкалик сиёсатчининг қайд этишича, Украинага юбориладиган 300 миллион долларлик шошилинч ҳарбий ёрдам Украина армиясига қисқа муддатгагина ёрдам беради, шунинг учун ҳам Конгрессда ҳозирда кўриб чиқилаётган қўшимча бюджет лойиҳаси тезроқ қабул қилиниши керак.
Бу ёрдам пакети Украинани қўллаб-қувватлаш учун ажратилган бюджет маблағлари тугаб қолган декабрдан бери АҚШнинг Киевга юборган биринчи ҳарбий ёрдами бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь