АҚШ Украинага Bradley жанговар машинасини бериш масаласини кўриб чиқмоқда

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари маъмурияти Украинага Bradley пиёдаларнинг жанговар машиналарини етказиб бериш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда 4 декабрь куни АҚШ Президенти Жо Байден Кентукки штатида журналистлар билан суҳбат чоғида маълум қилди.

Америка етакчисидан Вашингтон Киевга Bradley’ни етказиб бериш масаласини кўриб чиқяптими, деб сўралганда Президент "Ҳа", деб жавоб берган. Шунингдек, у 4 декабрь куни АҚШ Сенатида республикачилар етакчиси Митч Макконел билан ташқи сиёсат ва Украина масаласини муҳокама қилганини айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 21 декабрь куни Украина Президенти Владимир Зеленский Байден таклифига биноан Вашингтонга бориб, конгресс раҳбарияти билан учрашди ва нутқ сўзлади. АҚШнинг 1,85 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети эълон қилиниши Зеленскийнинг ташрифи билан бир вақтга тўғри келди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Жо Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг