АҚШ Украинага 375 млн долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети тайёрлади

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетининг ҳажми 375 миллион долларни ташкил этишини маълум қилди. Бу ҳақда Оқ уй сайтида чоп этилган пресс-релизда келтирилган.

Ҳужжатда Киевга 375 миллион долларгача маблағ ажратилиши ҳақида хабар берилган, у бошқа нарсалар қатори украиналик ҳарбийларни тайёрлашга кетади.

Аввалроқ “Reuters” агентлиги Байден Украинага янги ҳарбий ёрдам пакети ажратилишини эълон қилгани, унинг таркибига ўқ-дорилар, артиллерия ва зирҳли техникалар борлигини маълум қилганди.

Пентагон матбуот хизматига кўра, АҚШ 2022 йил 24 февралдан бери Украинага 35,7 миллиард доллар, Жо Байден АҚШ Президенти бўлганидан бери эса 36,9 миллиард доллар ҳарбий ёрдам кўрсатди.

“Politico”нинг қайд этишича, Украинага 2022 йил декабрида Конгресс томонидан тасдиқланган 48 миллиард долларлик ёрдам пакетидан қарийб 6 миллиард доллар қолган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия Украинага деярли 2,7 миллиард еврога тенг энг йирик ҳарбий ёрдам пакетини тайёрлаётгани эълон қилинганди. Унинг таркибига Marder қўшинларининг жанговар машиналари, Leopard 1 танклари, Gepard ўзиюрар зенит қуроллари, ўқ-дорилар билан IRIS-T SLM ҳаво мудофаа тизимлари ва бошқа турдаги оғир техникалар киради.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Украина ҳарбий ёрдам пакети

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг