Германия Украина учун энг йирик ҳарбий пакет тайёрламоқда
Олам
−
13 Май 2023
5475Германия Украинага деярли 2,7 миллиард еврога тенг энг йирик ҳарбий ёрдам пакетини тайёрламоқда. Унинг таркибига Marder қўшинларининг жанговар машиналари, Leopard 1 танклари, Gepard ўзиюрар зенит қуроллари, ўқ-дорилар билан IRIS-T SLM ҳаво мудофаа тизимлари ва бошқа турдаги оғир техникалар киради. Бу ҳақда бугун, 13 май куни Берлиндаги манбаларга таяниб, “Der Spiegel” хабар берди.
Айтилишича, бу пакет сўнгги кунларда вазирликлар ва федерал канцлер идораси ўртасидаги махфий музокаралар чоғида келишилган. Музокараларда Украина қуруқликдаги қўшинларини зирҳли техникалар билан мустаҳкамлаш ва Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилган.
Таъкидланишича, янги ҳарбий ёрдам пакетининг эълон қилиниши эртага, 14 май куни Германиянинг Ахен шаҳрида Украина Президенти Владимир Зеленскийга “Буюк Карл” халқаро мукофотини топшириш маросими арафасига тўғри келади. Украина халқи ва Президенти лойиқ кўрилган мазкур мукофотни топшириш маросимида Зеленскийнинг шахсан ўзи қатнашиши кутилмоқда.
Украина учун немис қуролларининг янги рўйхати жуда узун бўлиб, Украина яна 20 та Marder пиёда жанговар машинасини, 30 та Leopard 1 танкини, 2022 йил охирида ваъда қилинган 18 ғилдиракли гаубицани, тўртта IRIS-T SLM ҳаво мудофаа тизимини, ушбу тизимлар учун 12 та IRIS-T SLS ишга тушириш мосламалари ва юзлаб бошқариладиган ракеталарни олади.
Эътиборли жиҳати шундаки, IRIS-T дунёдаги энг илғор ҳаво мудофаа тизимларидан бири ҳисобланади. Сўнгги ойларда Украинага етказиб берилган иккита шундай тизим кўплаб рус ракеталари ва дронларини тутиб олган.
Манбага кўра, Германия Украинага душман позицияларини аниқлашда ёрдам берадиган 200 тагача разведкачи учувчисиз самолётларни ўтказади. Бундан ташқари, Украина ҳарбий хизматчиларни ташиш учун 100 та бронетранспортёр ва 100 та логистика ёрдам машинасини олади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь