АҚШ Тинч океанида қайиққа зарба берди. Қурбонлар бор (видео)
Олам
−
24 Январь 2829 1 дақиқа
Кеча, 23 январь куни АҚШ Қуролли кучлари Жанубий қўмондонлиги Тинч океанида қайиққа зарба берди. Ҳодиса оқибатида 2 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда қўмондонликнинг Х ижтимоий тармоғида хабар берилди.
“23 январь куни Мудофаа вазири Пит Ҳегсет кўрсатмасига биноан “Жанубий найза” қўшма тезкор гуруҳи террорчи деб тан олинган ташкилотлар томонидан фойдаланилган кемага қарши ҳалокатли кинетик зарба берди”, дейилади баёнотда.
Разведка маълумотларига кўра, кема Тинч океанининг шарқий қисмида гиёҳванд моддалар контрабандасининг маълум йўналишлари бўйлаб ҳаракатланган ва наркотрафик операцияларида иштирок этган. Зарба оқибатида икки киши ҳалок бўлган, яна бир киши тирик қолган. Зарбадан сўнг Жанубий қўмондонлик дарҳол Соҳил қўриқлаш хизматини омон қолган шахсни қидириш ва қутқариш тизимини ишга тушириш зарурлиги ҳақида хабардор қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Кариб денгизида тақиқланган моддаларни ташиётгани айтилаётган икки қайиққа зарба берганди. Амалиёт оқибатида беш киши ҳалок бўлган.
Live
Барчаси