АҚШ Кариб денгизида 2 та қайиққа зарба берди. Қурбонлар бор
Олам
−
12:19 721 1 дақиқа
АҚШ Кариб денгизида тақиқланган моддаларни ташиётгани айтилаётган икки қайиққа зарба берди. Амалиёт оқибатида беш киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучлари Жанубий қўмондонлиги хабар берди.
Қўмондонлик маълумотига кўра, амалиёт кеча, 31 декабрь куни Мудофаа вазири Пит Ҳегсет топшириғига биноан “Жанубий найза” қўшма тезкор гуруҳи кучлари томонидан ўтказилган. АҚШ ҳарбийларининг билдиришича, мазкур кемалардан террорчи деб топилган ташкилотлар фойдаланган.
Идорага кўра, кемалар гиёҳванд моддалар контрабандаси билан машҳур бўлган йўналишлар бўйлаб ҳаракатланган ва наркосавдо билан шуғулланган. Зарба оқибатида бир кемада уч киши, иккинчисида эса икки киши ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ шарқий Тинч океанида гиёҳванд моддаларни ташиётгани айтилаётган учта кемага зарба берганди. Ҳужумлар оқибатида саккиз киши ҳалок бўлган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025