АҚШ терма жамоасидаги ўзбекистонлик шахматчи Халқаро спорт устаси бўлди
Спорт
−
02 Май
9342Ҳозирда АҚШ терма жамоаси сафида фаолият олиб бораётган асли ўзбекистонлик шахматчи Гулруҳбегим Тоҳиржонова Халқаро спорт устаси унвонини қўлга киритди. Бу ҳақда Халқаро шахмат федерацияси ўз расмий сайтида маълум қилди.
Тоҳиржонова ўзбекистонлик биринчи халқаро спорт устаси мақомини қўлга киритган шахматчи аёл бўлди.
Қайд этиш жоиз, 24 ёшли шахматчи 2016 йилда гроссмейстер унвонига эга чиққан. У ўтган йили август ойида АҚШнинг энг яхши аёл шахматчиси деб топилди.
Маълумот учун, Тоҳиржонова ўз вақтида Ўзбекистон шахмат федерацияси раҳбарияти билан низолар сабаб Ўзбекистон терма жамоаси аъзолигидан кетган. Ўтган йили декабрь ойида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилган шахматнинг рапид ва блиц йўналишларида ўтказилган Жаҳон чемпионатида Гулруҳбегим АҚШ байроғи остида ўз опаси Нафиса Мўминовага қарши дона суриб, ғалаба қозонганди.
LiveБарчаси