АҚШ Суриядаги барча қўшинларини олиб чиқиб кетди
Олам
−
16 Апрель 1870 1 дақиқа
Бугун, 16 апрель куни АҚШ Суриядаги “Қасрак” ҳаво базасидан охирги қўшинларини олиб чиқиб кетди. Бу ҳақда Сурия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, АҚШ кучлари жорий йил февраль ойининг охирларидан бошлаб “Қасрак”дан техника ва ҳарбий ходимларни олиб чиқишни бошлаган. Зирҳли техника ва оғир жиҳозлар карвонлари қўшни Ироқ томон йўналтирилган.
Бу жараён АҚШнинг Суриядаги қўшинларини босқичма-босқич қисқартириш сиёсатининг бир қисми ҳисобланади. Февраль ойида Сурия кучлари Ироқ ва Иордания чегаралари яқинидаги “Ат-Танф“ базаси ҳамда Ҳасакадаги “Аш-Шаддади” базасини назоратга олган. Март ўрталарида эса Ироқ чегараси яқинидаги “Рмелан” базаси ҳам топширилган.
Маълумот ўрнида, “Қасрак” 2018 йилдан буён Ҳасакада коалициянинг муҳим таянч маркази бўлиб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Суриядаги 1000 нафар аскарини тўлиқ олиб чиқишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиСирдарёда сохта МИБ ходими қўлга тушди
16 Апрель