АҚШ Суриядан барча қўшинларини олиб чиқишни режалаштирмоқда

Олам

image

АҚШ яқин икки ой ичида Суриядаги 1000 нафар аскарини тўлиқ олиб чиқишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда бугун, 19 февраль куни “Al Arabiya” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, АҚШ Сурия ҳукумати устидан назоратни кенгайтиргани, ИШИДга қарши курашда муҳим роль ўйнаган Сурия Демократик Кучлари расмий Дамашқ билан келишувга эришгани ортидан мамлакатдаги ҳарбий иштирокини якунлашга қарор қилган.

Сўнгги вақтларда АҚШ кучлари Суриядаги айрим ҳарбий базалар, жумладан, Аль-Танф ва Аш-Шадодийдан чиқиб кетган эди. Ушбу базалар ИШИДга қарши халқаро коалиция фаолиятида муҳим аҳамиятга эга бўлган.

Шунингдек, АҚШ 2024 йил охирида Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилгач, Суриянинг янги раҳбарияти билан алоқаларни яхшилаган. Минглаб ИШИД жангарилари Сурия қамоқхоналаридан Ироқдаги хавфсиз жойларга кўчирилган.

Бироқ, АҚШ минтақадаги ҳарбий фаолиятини бутунлай тўхтатгани йўқ. Хабарларга кўра, Вашингтон Эрон яқинида ҳарбий салоҳиятини кучайтирмоқда. АҚШ ОАВлари шу ҳафта охиригача Эронга қарши эҳтимолий зарбалар берилиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда, бироқ Президент Дональд Трамп якуний қарор қабул қилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ироқ ҳукумати Сурия қамоқхоналаридан тахминан 3000 нафар “Исломий давлат” (ИШИД) аъзосини кўчирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Сурия ИШИД Башар Асад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг