Ироқ 3 мингга яқин ИШИД маҳбусларини Суриядан қайтарди

Олам

image

Ироқ ҳукумати Сурия қамоқхоналаридан тахминан 3000 нафар “Исломий давлат” (ИШИД) аъзосини кўчирди. Бу ҳақда Ироқ Ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусейн Мюнхен хавфсизлик конференсияси доирасида “Reuters”га берган интервьюсида маълум қилди.  

Фуад Ҳусайннинг сўзларига кўра, маҳбусларни кўчириш ишлари бошланган ва босқичма-босқич давом эттирилмоқда. Режага кўра, жами 7000 га яқин жангчи Ироққа ўтказилиши мумкин.

Қайд этилишича, Сурия Демократик кучлари назоратидаги ҳудудларда вазиятнинг беқарорлашуви қамоқхоналар хавфсизлиги борасида хавотирларни кучайтирган. Фуад Ҳусайннинг айтишича, Ироқ айрим араб ва мусулмон давлатлари билан уларнинг фуқароларини ватанига қайтариш бўйича музокараларни бошлаган. Шунингдек, Бағдод минглаб маҳбусларни узоқ муддат сақлаш хавфсизликка таҳдид солиши мумкинлигини таъкидлаб, халқаро ҳамжамиятдан молиявий ёрдам сўраган.

Вазирнинг сўзларига кўра, Сурияда ҳануз ИШИД мафкурасини қўллаб-қувватловчи шахслар мавжуд. Ироқ ҳукумати эса хавфсизликни таъминлаш ва террорчилик таҳдидининг олдини олиш бўйича чораларни давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ҳарбийлари Суриядан Ироққа 150 нафар ИШИД аъзосининг кўчирилгани ҳақида хабар берилган эди.

Жамшидбек Амиров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Сурия ИШИД Ироқ маҳбуслари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг