АҚШ стратегик ядро кучлари машғулотларини бошлади

Олам

−

image

АҚШ Қуролли кучларининг Стратегик қўмондонлиги ядро кучларининг тайёргарлигини текшириш бўйича йиллик ўқув машғулотларини бошлади. Бу ҳақда USSTRATCOM’нинг X тармоғидаги саҳифасида хабар берилди.

“Стратегик қўмондонлик ядро кучларини бошқариш ва улар устидан назорат қилиш бўйича ўзининг ҳар йиллик Global Thunder 27 ўқув машғулотларини бошлади”, дейилади хабарда.

Манёврларда АҚШ стратегик кучларининг барча компонентлари шахсий таркиби иштирок этмоқда.

“Мақсад – ядро кучларининг тайёргарлигини ошириш, шунингдек, стратегик тийиб туриш салоҳиятининг хавфсизлиги, ишончлилиги, самарадорлиги ва ишончлилигини таъминлашдир”, дея қайд этган қўмондонлик.

Global Thunder ўқув машғулотлари ҳар йили ўтказилиши ҳамда бирор бир мамлакатнинг, бошқа субъектларнинг ҳаракатларига ёки жорий дунё воқеаларига жавоб ҳисобланмаслиги алоҳида маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея сувости кемаларидан учирилиши мўлжалланган қанотли ракеталарни синовдан ўтказгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг