АҚШ Сенати рекорд даражадаги ҳарбий бюджетни тасдиқлади

Олам

image

АҚШ Сенати мудофаа харажатларига 880 миллиард доллар маблағ ажратишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Сенатда Конгресснинг Вакиллар палатасида таклиф қилинган асл нусхадан фарқ қилувчи версия қабул қилинди. Бу ҳақда C-SPAN хабар берди.

Вакиллар палатаси ва Сенат версиялари ўртасидаги фарқлар уларда кўпчиликни ташкил қилувчи партия вакилларининг қарашлари билан боғлиқ. Масалан, республикачилар катта таъсирга эга бўлган Вакиллар палатаси қонун лойиҳасида ҳарбий хизматда бўлган аёлларга давлат тиббий суғуртаси ҳисобига аборт қилишни тақиқлашни ёқлаган бўлса, Сенатдаги кўпчилик демократлар ҳарбий хизматчиларнинг жинсини ўзгартириш операциялари учун маблағ ажратишни давом эттиришни талаб қилмоқда.

Шу ва бошқа қарама-қаршиликлар қонун лойиҳаси АҚШ Президенти Жо Байденга имзолаш учун юборилишидан олдин келишув комиссияси томонидан ҳал қилиниши керак бўлади.

Бундан ташқари, мазкур Мудофаа бюджети Украинага ATACMS оператив-тактик ракета тизимлари учун 80 миллион доллар, шунингдек, Хавфсизлик ташаббуси орқали ёрдам сифатида 300 миллион доллар ажратишни назарда тутади.

Айтиш жоизки, АҚШ Сенати мудофаа бюджетига Киевга ҳарбий ёрдамни чеклаш бўйича тузатиш киритишни қўллаб-қувватламаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Пентагон Украинага NASAMS ва HIMARS қурол тизимлари учун ўқ-дориларни ўз ичига олган 400 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети ажратилишини эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Сенат Украина ҳарбий бюджет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг