АҚШ яна Украинага 400 млн долларлик янги ҳарбий ёрдам бермоқчи

Олам

image

Пентагон Украинага NASAMS ва HIMARS қурол тизимлари учун ўқ-дориларни ўз ичига олган 400 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети ажратилишини эълон қилди. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги сайтида маълум қилинди.

АҚШнинг Украина учун янги ёрдам пакети қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Patriot ва HIMARS ҳаво мудофаа тизимлари учун ўқ-дорилар;
  • Stringer одам-кўчма зенит-ракета тизимлари;
  • HIMARS бир нечта ракета тизими учун ўқ-дорилар;
  • артиллерия ва миномёт снарядлари;
  • 32 Stryker зирҳли транспорт воситалари;
  • TOW танкга қарши ракета тизимлари учун ракеталар;
  • Javelin танкга қарши тизимлар ва бошқалар
  • Hornet дронлари;
  • Gidra-70 авиация ракеталари;
  • ўқотар қуроллар ва гранаталар учун 28 миллиондан ортиқ ўқ.

Шунингдек, пакетга тунги кўриш мосламалари, эҳтиёт қисмлар, ўқув ўқ-дорилари ва бошқа воситалар киради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Украина учун 1,3 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам ажратилишини эълон қилганди. Ёрдам пакетининг таркибидан тўртта НАСАМС ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ва унинг учун ўқ-дорилар, артиллерия снарядлари, миналардан тозалаш ускуналари ва дронлар ўрин олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина ёрдам пакети NASAMS HIMARS

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг