АҚШ Сенати Хитойни тийиб туриш учун 4,83 миллиард доллар ажратмоқчи

Олам

image

АҚШ Сенати томонидан маъқулланган пакетли келишувлар Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги шерикларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, "Хитой агрессиясини олдини олиш” учун 4,83 миллиард доллар ажратишни назарда тутади. Бу ҳақда Конгресснинг юқори палатаси томонидан тайёрланган тегишли қонун лойиҳаси матнида сўз боради. Ҳужжат кеча, 4 февраль куни Сенатнинг маблағлар бўйича қўмитаси раиси Пэт Мюррей томонидан эълон қилинди.

Ҳужжатда келтирилишича, АҚШнинг Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги асосий минтақавий шерикларини қўллаб-қувватлаш ва Хитой ҳукумати агрессиясининг олдини олиш учун 4,83 миллиард доллар ажратилган. Шу тариқа сенаторлар Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги энг муҳим ҳамкорларни қўллаб-қувватлаш учун 2 миллиард доллар сарфлашни таклиф қилмоқда. 

Бундан ташқари, сенаторлар қонун лойиҳасига АҚШ ва унинг Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги иттифоқчиларининг имкониятларини кучайтириш учун 2,58 миллиард доллар киритган. Шу билан бирга, 1,9 миллиард доллар АҚШ ҳарбий-саноат мажмуасига Америка томонидан Тайванга етказиб бериладиган қурол-яроғ захираларини тўлдириш учун йўналтирилади. Ҳужжатда қайд этилишича, ҳарбий-саноат мажмуасига “қанотли ракеталарнинг муҳим қисмларини ишлаб чиқариш учун” 133 миллион доллар ҳам берилади.

Вакиллар палатасида Оқ уй иштирокида сенаторлар томонидан келишилган қонун лойиҳаси тақдири ноаниқ. Таҳлилчилар Конгресс қуйи палатасида кўпчилик овозга эга бўлган АҚШнинг мухолиф Республикачилар партияси конгрессменлари қонун лойиҳасини ҳозирги шаклда қўллаб-қувватламаслигини истисно этмайди.

Эслатиб ўтамиз, Сенатнинг мазкур ҳужжатида АҚШ-Мексика чегараси устидан назоратни кучайтириш бўйича тақдим этилган пакетли битимларда 20,23 миллиард доллар ажратиш кўзда тутилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой Сенат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг