АҚШ Сенати қурол назоратини кучайтиришга рози бўлди

Олам

image

АҚШ Сенати қуролли зўравонликка қарши кураш бўйича қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда Конгресс юқори палатаси сайтида хабар қилинди.

Қонун лойиҳасини 65 сенатор қўллаб-қувватлаган, 33 нафари эса қарши чиққан, “15 нафар республикачи бу чорани қўллаб-қувватлаш учун демократларга қўшилган. Бу мамлакатдаги энг мунозарали сиёсий масалалардан бири бўйича муҳим икки партиявий ютуқ эканини англатади.

Эндиликда қонунни Вакиллар палатаси маъқуллаши керак. Сўнг Президент Байден уни имзолайди.

Қонун лойиҳасининг мазмуни

Қонун лойиҳасида штатларга ҳукуматнинг фикрича, ўзига ва бошқаларга хавф туғдирувчи шахслардан ўқотар қуролларни вақтинча олиб қўйиш учун грантлар назарда тутилган. Бундан ташқари, у оиладаги зўравонлик жинояти учун судланган шахсларга камида беш йил давомида ўқотар қурол сотиб олишни тақиқлайди. Мазкур қоидага кўра, агар фуқаро ушбу муддат давомида ҳеч қандай зўравонлик ҳаракатини содир этмаса, бу ҳуқуқ тикланади.

Ташаббус, шунингдек, Федерал қидирув бюросидан 21 ёшгача бўлган ўқотар қурол сотиб олувчиларни янада қаттиқроқ текшириш учун штат ва маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан боғланишини талаб қилади. Бироқ, қонун лойиҳаси қабул қилинган тақдирда, бу қоида 10 йилдан кейин ўз кучини йўқотади. 

Ҳужжат матнида тақиққа учраган шахс номидан ўқотар қурол сотиб олиш федерал жиноят ҳисобланиши белгиланмоқда, шунингдек, ўқотар қурол сотиш пунктларини рўйхатдан ўтказиш талаблари аниқлаштирилган. Қонунчилар таълим муассасалари хавфсизлигини таъминлаш ва руҳий касалликларни даволаш учун тахминан 15 миллиард доллар ажратади.

Республикачилар партиясини қўллаб-қувватловчи АҚШ Миллий ўт очиш уюшмаси бу ташаббусга кескин қарши чиқди.

Ҳужжат яқинда Техаснинг Ювалде шаҳридаги бошланғич мактабда юз берган отишма натижасида 19 бола ва икки ўқитувчи ҳалок бўлган фожиали воқеалардан кейин, шунингдек, Нью-Йоркнинг Буффало шаҳридаги супермаркетда уюштирилган отишмада тўққиз киши ўлдирилганидан кейин қабул қилинди.

Май ойида “New York Post” газетаси Gun Control Зўравонлик веб-сайти маълумотларига таяниб, “2022 йилда Қўшма Штатлардаги оммавий отишмалар сони йил кунлари сонидан ошиб кетгани” ҳақида хабар берганди. Ҳисоботда айтилишича, жорий йилнинг 144 кунида мамлакатда 214 та отишма ҳолати қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

қурол

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг