АҚШ Россиянинг Қрим устидан назоратини тан олишга тайёр – ОАВ
Олам
−
28 Ноябрь 2025 4759 1 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф Қрим ва бошқа ҳудудлар бўйича Россия Президенти Владимир Путинга бевосита таклиф беради. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “The Telegraph” хабар берди.
Нашрга кўра, Америка Қўшма Штатлари Украинадаги урушни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Қрим ва Россия қўшинлари томонидан эгаллаб турилган ҳудудлар устидан Россиянинг назоратини тан олишга тайёр.
Қайд этилишича, айнан шу мақсадда Дональд Трамп ўзининг махсус вакили Стив Уиткофф ва куёви Жарид Кушнерни Москвага, Владимир Путинга бевосита таклиф бериш учун юборади.
Манбаларга кўра, АҚШ дипломатик анъаналарига зид бўлган ушбу ҳудудларни тан олиш режаси Европа Иттифоқи аъзоларининг хавотирларига қарамай, “эҳтимол, амалга оширилади”.
“Америкаликларни Европанинг позицияси қизиқтирмаётгани тобора аён бўлиб бормоқда”, дейди манбалардан бири.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 ноябрь куни Владимир Путин Қирғизистонга ташрифидан сўнг Украина бўйича тинчлик жараёни ҳақида гапирганди. Хусусан, у Киев билан ҳуқуқий жиҳатдан келишишнинг имкони йўқлигини айтди.
Шу билан бирга, Россия раҳбари Москва яқин вақт ичида АҚШ делегациясининг ташрифини кутаётганини тасдиқлади ва Украинадаги можарони тартибга солиш бўйича музокараларнинг асосий мавзуларини санаб ўтди.
Live
Барчаси20:04
31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025