АҚШ Россияни ўғриликда айблаяпти

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Россиянинг гипертовушли қуроллари ҳақида гапирди. У Россияни АҚШ собиқ Президенти Барак Обама маъмуриятидан бундай технологиялар ҳақида маълумот олиб, сўнг қуроллар яратганликда айбламоқда.

"Уларнинг гипертовушли ракетаси бор, мен уни "супер-пупер" деб атайман. У оддий ракетадан беш баравар тезроқ ҳаракатланади. Бизда ҳам юқори тезликда ҳаракатланувчи ракета мавжуд", деди у Миннесота штатидаги сайловолди митингда. 

"Аммо Россия бу маълумотни Обама маъмуриятидан олган, Россия бу маьлумотларни ўғирлаган. Сиз бу ҳақда биласизми? Россия ушбу маълумотни ўғирлаб, кейин ракета яратди", деди Америка раҳбари.

Жорий йил май ойининг ўрталарида АҚШ Президенти Вашингтон "супер- пупер ракета" ишлаб чиқараётганини эълон қилганди. У "дунёдаги энг тезкор" ракета бўлиши айтилган. Ўша пайтда Трамп бу мавзуда гапириб ўтирмаган.

Шу кунларда, Қўшма Штатлар бир неча бор гипертовушли қурол ишлаб чиқариш бўйича Россия ва Хитойдан орқада қолганлигини тан оляпти. Пентагон раҳбари Марк Эспер 2020 йилда гипертовушли қуроллар ишлаб чиқаришни молиялаштириш икки баравар оширилишини айтган. Сўнгги хабарларга кўра, шу кунларда ҳарбийлар манфаати учун тўққизта лойиҳа амалга оширилмоқда. Бир нечта прототипларнинг парвоз синовлари 2020 йилга режалаштирилган.

Аввалроқ, Трамп Америка Қўшма Штатларида ҳеч ким билмаган қурол тизимлари мавжудлигини айтганди. Президент Қўшма Штатлар янги ядровий қурол тизимини ишлаб чиққани, у на Россия ва на Хитойнинг қуроллар тизимига ўхшамаслигини айтган. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Трамп

Баҳолаганлар

333

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг