АҚШ Россияни сулҳга кўндиришга ҳаракат қилмоқда – Рубио

Жамият

image

АҚШ ҳукумати Россияни Украинада жангларни тўхтатишни кўриб чиқишга чақирмоқда ва бу таклифга жавобни кутмоқда. Бу ҳақда бугун, 12 март куни АҚШ Давлат котиби Марко Рубио журнаслитлар билан бўлиб ўтган учрашувда сўз очди.

Давлат котибига кўра, АҚШ бугун, 12 мартда Россия томони билан боғланади ва мамлакатнинг сулҳ бўйича жавобини кутади. Киев эса Вашингтон  билан ўтказилган музокаралар натижасида 30 кунлик сулҳга рози бўлган.

“Агарда улар (россиялик расмийлар) “йўқ” деса, албатта, биз ҳаммасини диққат билан ўрганишимиз керак бўлади ва қандай ҳолатда эканимизни, уларнинг ҳақиқий ниятларини аниқлашимиз керак. Агар улар “йўқ” деса, бу бизга уларнинг мақсадлари ва фикрлаш тарзидаги кўп нарсани айтиб беради”, деган Марко Рубио матбуот анжуманида.

Рубио музокараларни Россия-Украина можаросини ҳал қилишнинг ягона усули деб атаган. Шунингдек, Киев билан ҳудудий узилишни муҳокама қилинганини айтган. Унинг сўзларига кўра, “тўхтатувчи омил” зарур бўлади, бу эса жангларнинг қайтадан бошланиши хавфини бартараф этади.

Эслатиб ўтанмиз, аввалроқ Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида АҚШ ва Украина вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу музокараларда Украина делегацияси таркибида Президенти девони раҳбари Андрей Ермак, Ташқи ишлар вазири Андрей Сибига, Мудофаа вазири Рустам Умаров ва Президенти девони раҳбарининг ўринбосари Павел Палиса иштиро этди. АҚШ делегацияси таркибида эса Давлат котиби Марко Рубио ва Президент Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Майк Уолц бор эди. Музокаралардан сўнг Украина Президенти девонининг раҳбари Андрей Ермак агар Россия худди шундай қадамга рози бўлса, Украина АҚШнинг 30 кунга ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифини қабул қилишга тайёрлигини билдирди. АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ҳам Украинанинг ўт очишни тўхтатиш таклифини Россия томонига етказишларини ва “тўп энди Россия майдонида” эканини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Россия-Украина Марко Рубио

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг