АҚШ Россияни аннексия учун жазолади
Олам
−
30 Сентябрь 2022
25717Америка Қўшма Штатлари Россия Украинанинг тўрт вилоятини аннексия қилгани муносабати билан расмий Москвага нисбатан санкциялар рўйхатига РФ Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари Дмитрий Медведев, Бош вазир Михаил Мишустин ва Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг қариндошларини киритди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлигининг бугун, 30 сентябрь куни тарқатган баёнотида айтилади.
Санкция рўйхатига Россия Бош вазирининг рафиқаси Владлена Мишустина ва уларнинг ўғиллари Алексей ва Александр Мишустинлар, Россия Мудофаа вазирлиги раҳбарининг рафиқаси Ирина Шойгу ҳамда уларнинг қизлари Юлия ва Ксения Шойгулар, шунингдек, Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Светлана Медведева ва уларнинг ўғли Илья киритилган.
Бундан ташқари, рўйхатига киритилган орасида Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенконинг ўғли Сергей Матвиенко, шунингдек, Россия гвардияси бошлиғи Виктор Золотовнинг оила аъзолари, жумладан унинг фарзандлари Роман ва Жанна Золотов ва куёви Юрий Чечихин ҳам бор. Санкциялар Москва мэри Сергей Собяниннинг қизи Анна ва Санкт-Петербург губернатори Александр Бегловнинг қариндошлари, хусусан, унинг рафиқаси Наталья ҳамда уларнинг қизлари Юлия ва Олгага ҳам тегишли эди.
АҚШ Россия Бош вазири ўринбосари Александр Новак, Россия Федерацияси Марказий банки раҳбари Эльвира Набиуллина ва унинг биринчи ўринбосари Ольга Скоробогатовага ҳам санкциялар киритди.
АҚШ расмийларига кўра, Набиуллина “[Россия расмийларининг] Кремлни Ғарб санкцияларидан ҳимоя қилиш ҳаракатларини назорат қилади”. Скоробогатовага нисбатан чекловлар унинг “Мир” миллий тўлов тизими” ва РФ Марказий банкининг Россия ва хорижий молия бозорларидаги фаолиятини назорат қилиши билан боғлиқ.
Қўшма Штатлар, Федерация Кенгашига, шунингдек, Россиянинг 169 сенатори ва Давлат Думасининг 109 депутатига қарши санкциялар киритди, уларнинг баъзилари қайта-қайта чекловларга дучор бўлди.
Давлат департаменти 910 кишига, шу жумладан Россия Федерацияси ва Беларусь ҳарбий доиралари вакилларига нисбатан виза чекловларини жорий қилди.
Компанияларга нисбатан санкциялар
АҚШ ҳукумати Россия Федерациясининг ҳарбий-саноат комплекси билан боғлиқ жисмоний ва юридик шахсларга, Россия Федерацияси, шунингдек, Арманистон, Беларусь ва Хитой компанияларига нисбатан санкциялар жорий қилди.
“Бугунги кунда АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси Россия Федерацияси ҳарбий-саноат комплексининг 14 нафар шахсига, жумладан, иккита халқаро етказиб берувчига нисбатан санкциялар жорий қилмоқда”, дейилади хабарда.
Хусусан, Владимир Иванов, Сергей Бизов ва Дмитрий Галин санкциялар рўйхатига қўшилган. АҚШ Молия вазирлигининг маълум қилишича, улар АҚШ санкциялари остида бўлган “Радиавтоматика” МЧЖ раҳбарияти вакилларидир. Бундан ташқари, “Радиавтоматика” МЧЖга алоқадор учта корхонага нисбатан чекловлар жорий этилган. Улар орасида РФда жойлашган “Новастрим” МЧЖ ва унинг бош директори Андрей Хохлов ҳам бор. Яна иккита ташкилот – Sinno Electronics ва Taco LLC мос равишда Хитой ва Арманистонда жойлашган бўлиб, АҚШ Ғазначилиги маълумотларига кўра, “Радиоавтоматика” МЧЖнинг етказиб берувчилари ҳисобланади.
Қўшма Штатлар Беларуснинг “Светлогорскхимволокно” ОАЖга ҳам санкциялар киритди. Молия вазирлиги маълумотларига кўра, чекловлар Россия ҳарбий-саноат комплексининг “таъминловчиларига қарши давом этаётган глобал ҳаракатлар доирасида” жорий этилмоқда. Бундан ташқари, Вашингтон санкциялар рўйхатига Россия иқтисодиётининг “мудофаа, тегишли моддий ёки технологик секторларда ишлаган ёки ишлаётган” бешта рус компаниясини қўшди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Путин Украинанинг Донбасс минтақасидаги тан олинмаган Луганск ва Донецк халқ республикалари ҳамда Херсон ва Запорожье вилоятларини Россияга қўшиб олиш, аннексия қилиш ҳақидаги шартномаларни имзолади.
LiveБарчаси