АҚШ Россиядан уран сотиб олишни ҳам тақиқлади
Олам
−
14 Май
3673АҚШ Президенти Жо Байден аввалроқ парламентнинг ҳар икки палатаси томонидан қабул қилинган Россия уранини импорт қилишни тақиқловчи қонунни имзолади. Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жейк Салливан қонунни "тарихий" деб атади ва у иқтисодий хавфсизликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшишини қўшимча қилди.
"The Washington Post" нашрининг ёзишича, тақиқ қонун қабул қилинганидан 90 кун ўтиб, кучга киради.
Расмийлар ушбу қонун АҚШнинг ядро энергетикаси соҳасида Россияга қарамлигини йўқ қилишини таъкидлаган.
“Янги қонун Американинг ядро секторидаги етакчилигини тиклайди. Бу келажак авлодлар учун энергетика соҳаси хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади. Конгресс яқинда Президентнинг илтимосига биноан ажратган мисли кўрилмаган 2,72 миллиард долларлик маблағ янги имкониятларни очади", деган Жейк Салливан бу ҳақда гапириб.
Россиянинг Украинага уруши аввалида Қўшма Штатлар Россия уранини импорт қилишни тақиқламаган эди. Бунга Россиядан уран импорти "Америка атом электр станциялари учун жуда муҳим"лиги асос қилиб келтирилган.
Жорий йилнинг март ойи бошида Сенат Россия уранини импорт қилишни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасига овоз берди.
Бундан ташқари, ўтган йилнинг декабрь ойида АҚШ Канада, Франция, Япония ва Буюк Британия билан мамлакатларда уранни бойитишни кенгайтириш учун биргаликда 4,2 миллиард доллар сармоя киритишга келишиб олди.
Америка компаниялари Россияга тижорат ядро реакторлари учун асосий ёқилғи бўлган бойитилган уран учун йилига тахминан 1 миллиард доллар тўлаган. Росатом Қўшма Штатлардаги 93 та ядро реакторларида ишлатиладиган бойитилган ураннинг тахминан 20 фоизини етказиб берган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь