АҚШ Россиядан олмос ва алкоголь импортини тақиқлади
Олам
−
12 Март 2022
5136АҚШ Россиядан алкоголлик ичимликлар, носаноат олмослар ва денгиз маҳсулотлари импортини тақиқлади. Бу ҳақда Оқ уй сайтида эълон қилинган Америка Президенти фармонида кўрсатиб ўтилган.
Ҳужжатда Россияда ишлаб чиқарилган балиқ, денгиз маҳсулотлари, улардан тайёрланган маҳсулотлар, спиртли ичимликлар, носаноат олмос ва Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган ҳар қандай товарларни АҚШга олиб кириш тақиқланади.
Шунингдек, Америка Қўшма Штатларидан ёки Қўшма Штатлар жисмоний/юридик шахси томонидан қаерда бўлишидан қатъи назар Россияга ҳашаматли буюмлар ва Молия вазирлиги томонидан тегишли идоралар билан келишилган ҳолда белгиланган бошқа товарларни Россияга бевосита ёки билвосита олиб бориш, қайта экспорт қилиш, сотиш ва етказиб бериш тақиқланади.
Бундан ташқари, Россия Федерацияси иқтисодиётига ҳар қандай янги инвестиция киритиш ман этилди.
Аввалроқ АҚШ Россияга доллар етказиб беришни тақиқлагани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси