АҚШ Россияга доллар етказиб беришни тақиқлади

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден бошқа нарсалар қатори Россияга доллар банкнотларини етказиб беришни тақиқловчи фармонни имзолади. Фармон Оқ уй сайтида эълон қилинган.

Ҳужжат бандларидан бирида АҚШ долларини қаерда бўлишидан қатъи назар, Америка Қўшма Штатларидан ёки Америка Қўшма Штатларининг жисмоний/юридик шахси томонидан, Россия Федерацияси ҳукуматига ёки Россия Федерациясида жойлашган ҳар қандай жисмоний/юридик шахсга бевосита ёки билвосита экспорт, қайта экспорт қилиш, сотиш ёки етказиб беришни тақиқлаш белгиланган.

Чекловлар Россиянинг Украинага ҳужуми давом эттирилаётгани сабаб жорий этилди.

2 март куни Европа Иттифоқи Россияга евро купюраларини сотиш, етказиб бериш, ўтказиш ёки олиб чиқиш, уларни ҳар қандай жисмоний ва юридик шахсларга, ташкилотларга ёки Россия давлат органларига, шу жумладан ҳукумат ва Марказий банкка Россияда фойдаланиш учун юборишни тақиқлаганди. Чекловлар ўн кундан кейин, 12 мартдан кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

562

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг