Курс UZS

USD

12 938.11

18.11

EUR

14 076.66

-25.52

RUB

149.99

0.47

АҚШ-Россия муносабатининг илиқлашуви Усмоновнинг бойлигини оширди

Олам

image

Россиялик миллиардерларнинг бойлиги АҚШ ва Москва ўртасидаги муносабатларнинг илиқлашуви ва Дональд Трампнинг АҚШ Президенти лавозимига қайтиши ортидан 16,5 миллиард долларга ошди. Бу ҳақда “Bloomberg Billionaires Index” рейтинги маълумотларида келтирилган.

Ушбу рейтингга умумий бойлиги 295,31 миллиард долларни ташкил этувчи 20 россиялик бизнесмен киритилган.

Барча миллиардерлар ичида энг катта даромадга Алишер Усмонов эга бўлган. USM ҳолдинги орқали металлургия, тоғ-кон саноати, телекоммуникация ва технологиялар соҳаларида, жумладан, “Металлоинвест” ва “Мегафон” компанияларида активларга эгалик қилувчи Усмоновнинг бойлиги йил бошидан буён 3,19 миллиард долларга ошиб, 16,4 миллиард долларга етган.

Иккинчи ўринда “Норильск Никель” компаниясининг йирик акциядори ва Россиянинг энг бой одами Владимир Потанин жой олган. Унинг бойлиги 2,22 миллиард долларга кўпайиб, 30,1 миллиард долларга етган.

Учинчи поғонани доғистонлик сенатор Сулаймон Каримов эгаллаган. Унинг бойлиги йил бошидан буён 1,68 миллиард долларга ошиб, 8,72 миллиард долларга етган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венгрия Алишер Усмонов ва унинг синглиси Гулбаҳор Исмоилова Европа Иттифоқи санкциялар рўйхатидан чиқарилмаса, Россияга қарши Европа санкцияларини узайтиришга вето қўйишга тайёрлигини маълум қилган эди. Шунингдек, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан санкциялар Россиядан кўра Европа Иттифоқи мамлакатларига кўпроқ таъсир ўтказаётганини айтган. Брюссель эса санкциялар бўйича ягона чизиқ бўлмаса, Европа Иттифоқи Москвага босим ўтказишнинг асосий воситасини йўқотишини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ-Россия Алишер Усмонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг