АҚШ расмийлари ядро арсеналининг эскирганидан шикоят қилди – WSJ
Олам
−
26 Август
4832АҚШнинг ядровий ракета арсенали ва унга алоқадор инфратузилма сезиларли даражада эскирган ва уларни қайта жиҳозлаш зарур. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар берди.
Қайд этилишича, Пентагон ядро каллаклари бўлган ракеталар учун юзлаб ишга тушириш қурилмаларини модернизация қилиш харажатларини 141 миллиард долларга баҳоламоқда ва Sentinel ISBM ишлаб чиқариш дастури доирасида қитъалараро баллистик ракеталарни алмаштириш кутилмоқда.
“Яқинда АҚШ кучлари расмийлари ва уларнинг пудратчилари мавжуд қурол ва иншоотларнинг ишлаш муддатини узайтириш бўйича ҳаракатлар пайти келганини айтди. Тахминан 450 та ишга тушириш мосламалари ичида жойлашган ракеталарнинг 10 йиллик ишлаш муддати анча йиллар олдин тугаган. Ер ости ишга тушириш шахталарига минглаб километр янги оптик толали кабеллар керак. Ракеталарни бошқарадиган ер ости қўмондонлик марказлари қайта қурилиши зарур”, дейилади хабарда.
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари вакилларига кўра, авваллари икки-уч соат давом этган техник хизмат кўрсатиш ишлари энди икки баравар кўп вақт олади ва зарур эҳтиёт қисмларни сотиб олиш анча қийинлашди. Шунингдек, баъзи ишга тушириш мосламаларини ишлатиб бўлмайди ва улар қайта тикланиши керак.
Маълумот учун, Sentinel уч босқичли қитъалараро баллистик ракета бўлиб, Minuteman III ISBM ўрнига яратилган. Қўшма Штатлар 2038 йилгача тўлиқ янгилашни амалга ошириш ниятида, лекин ракеталарнинг ўзи 2030 йилда ишга тушади. Кечикишлар ва бюджетнинг ошиб кетиши дастурни шубҳа остига қўйган, аммо июль ойи бошида Пентагон дастур қиймати дастлабки ҳисоб-китоблардан 81 фоизга ошиб, 140,9 миллиард долларга етганига қарамай, Sentinel ISBM’ни ишлаб чиқиш давом этишини эълон қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввлроқ Байден Хитойни тийиб туриш учун махфий ядро стратегиясини маъқуллаган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь