АҚШ Польшага 5 минг аскар юборади – Трамп

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Польшага қўшимча 5 минг нафар ҳарбий юборилишини маълум қилди. Бу Пентагоннинг мамлакатга 4 минг аскар жўнатиш режасини бекор қилганидан бир ҳафта ўтиб юз берди. Бу ҳақда Оқ уй раҳбари ўзининг Truth Social тармоғида ёзиб қолдирди.

Трамп, юборилаётган қўшинлар аввал режалаштирилган кучларнинг давомими ёки алоҳида операциями бунга аниқлик киритмаган.

Оқ уй сўнгги ҳафталарда “America First” сиёсати доирасида Европадаги америкалик ҳарбийлар сонини қисқартириш ниятида эканини билдириб келмоқда.

Аввалроқ, АҚШ Германиядан ҳам 5 минг аскарни олиб чиқишини эълон қилган эди. Ҳозирча Польшага юбориладиган қўшимча ҳарбийлар Германиядан чиқарилаётган қўшинлар таркибиданми ёки алоҳида гуруҳми номаълум.

АҚШ Мудофаа вазири Пит Ҳегсет Пентагоннинг Польшага 4 минг аскар юбориш режаси бекор қилингани аслида вақтинчалик кечиктириш эканини айтиб, АҚШ Польшадаги кучли ҳарбий иштирокни сақлаб қолишини таъкидлади.

Шунга қарамай, АҚШ ҳануз Европа хавфсизлигининг асосий кафолатчиси бўлиб қолаётганини таъкидлаган. Ҳозирда Германияда АҚШнинг Европадаги энг катта ҳарбий қисми жойлашган бўлиб, у ерда 36 мингдан ортиқ америкалик ҳарбий хизмат қилмоқда. Таққослаш учун – Италияда тахминан 12 минг, Буюк Британияда эса, 10 мингга яқин АҚШ аскари мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Польша ҳарбий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг