АҚШ Навальнийнинг соғлиғидан хавотирда. Оқ уй Россияга талаб қўйди
Олам
−
08 Апрель 2021
8114АҚШ Президенти маъмурияти Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальнийнинг соғлиғи ёмонлашаётгани ҳақидаги хабарлардан хавотирда. Бу ҳақда Оқ уй Матбуот котиби Жен Псаки маълум қилган.
"Биз Навальнийнинг соғлиғи ёмонлашаётгани, у ташқи тиббий ёрдамдан фойдаланишни талаб қилиб, очлик эълон қилгани ҳақидаги хабарлардан хавотирдамиз", деган у.
Псаки, шунингдек, Россия Ҳукуматини Навальний қамоқда бўлиб турган вақтда унинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлаш учун барча чораларни кўришга чақирган.
“Россия Ҳукумати унинг соғлиғи учун жавобгардир", деган Псаки.
Оқ уй воизи АҚШ Навальний билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатишда давом этишига ишонтирган.
Унинг сўзларига кўра, Оқ уй Навальнийни зудлик билан озод қилишни ва унинг тарафдорларини таъқиб қилишни тўхтатишни талаб қилмоқда.
Хабарга кўра, Россиянинг Покров шаҳридаги 2-сонли ахлоқ тузатиш колонияси шифокорлари Навальнийда иккита умуртқа чурраси аниқланганини маълум қилган.
Таъкидланишича, унинг сезиш қобилияти йўқоляпти. Аввалига бундан ҳолат оёқларида кузатилган бўлса, эндиликда унинг қўлларида ҳам худди шундай асоратлар такрорланяпти.
Эслатиб ўтамиз, 6 апрель куни “Шифокорлар иттифоқи” раҳбари Анастасия Васильева ва йигирмага яқин фаол Алексей Навальний сақланаётган ахлоқ тузатиш муассасасига борганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь