АҚШ МДҲ ҳудудидаги ҳарбий-биологик хавфсизликка таҳдид солмоқда – Лавров
Олам
−
14 Апрель 2023
6170Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқанддаги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида АҚШ ва унинг иттифоқчилари МДҲ ҳудудидаги ҳарбий-биологик фаолият хавфсизлигига таҳдид солаётганини иддао қилди. Бу ҳақда “Известия” хабар берди.
Қайд этилишича, Лавров йиғилиш давомида АҚШ ва унинг иттифоқчиларини бир неча бор эслаб ўтган. Россия Ташқи ишлар вазири АҚШ ва Европа Иттифоқининг таҳдидларига қарамай, МДҲ савдо ҳажми ўсиб бораётганини таъкидлаган. Шунингдек, у Ғарб Афғонистондаги террорчилар фаолиятига йўл қўйишини айтиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Россия Ташқи ишлар вазирлиги Германия билан АҚШ узоқ йиллар давомида Украинада ҳарбий-биологик фаолият олиб борганини ҳам даъво қилган эди. Аввалроқ Украина Италиядан Россияга қарши урушда фойдаланиш учун кимёвий ва ядровий қуроллардан ҳимоя воситаларини сўраганди.
LiveБарчаси