АҚШ Махфий хизмати кичик Трампга суиқасд видеосини ўрганмоқда

Олам

image

АҚШ Махфий хизмати Эрон давлат телеканалида Президент Дональд Трампнинг кичик ўғли Баррон Трампга суиқасд уюштириш эҳтимоли ҳақида тарқатилган видеодан хабардорлигини билдирди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Махфий хизмат вакили Нейт Ҳеррингнинг айтишича, идора ҳимоясидаги шахсларга нисбатан таҳдид сифатида қабул қилиниши мумкин бўлган ҳар қандай материални текширади.

“АҚШ Махфий хизмати видеодан хабардор ва ҳимоясидаги шахсларга таҳдид сифатида қабул қилиниши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолатни текширади. Операцион хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳимоя разведкасига оид масалаларни муҳокама қилмаймиз”, деган Ҳерринг.

Маълумот учун, Эрон давлат телеканалида эфирга узатилган уч дақиқалик видеода 20 ёшли Баррон Трампни ўлдириш эҳтимоли ҳақида сўз юритилганди. Унда Баррон кузатилаётгани ва уни ўлдириш учун 10 миллион доллар мукофот ваъда қилингани ҳақида даъволар билдирилган.

АҚШ ва Эрон ўртасида қарийб олти ойдан бери давом этаётган уруш фонида икки давлат ўртасидаги кескин баёнотлар ҳам сақланиб қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалоқ Эроннинг давлатга қарашли телеканали эфирида АҚШ Президенти Дональд Трампни ўлдириш учун мукофот пули йиғишга чақириқ янграганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг