АҚШ Давлат департаменти дипломатларни Шанхайни тарк этишга чақирди
Олам
−
12 Апрель 2022
11498АҚШ Давлат департаменти Хитойнинг Шанхай шаҳридаги давлат консуллигининг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган давлат хизматчилари COVID-19 билан боғлиқ вазият туфайли шаҳарни тарк этиши кераклиги ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда АҚШ Ташқи ишлар идораси хабарида айтилади.
“2022 йил 11 апрелда департамент COVID-19 га чалиниш ҳолатлари сонининг кўпайиши муносабати билан Шанхайдаги Бош консулликнинг консуллик округидан муҳим бўлмаган давлат хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларини кетиши тўғрисида буйруқ чиқарди”, дейилади хабарда.
Давлат департаменти, шунингдек, бир қатор ҳудудларда жорий этилаётган коронавирусга қарши чоралар туфайли АҚШ фуқароларини Хитойга сафарларини қайта кўриб чиқишга чақирган.
Маълумот ўрнида, Шанхайнинг деярли барча туманлари жорий йилнинг 28 мартидан бошлаб тўлиқ ёки қисман карантин ҳолатида. Аҳоли ўз уйларида қолишга ва коронавирус учун тестлардан ўтишга мажбур. Баъзи турар-жой мажмуалари учун уй карантини режими март ойининг ўрталаридан бошлаб, шаҳарда ковид учун оммавий синов кампанияси бошланган пайтдан бери давом этмоқда. Расмийларнинг чекловчи чоралари коронавируснинг симптомсиз ташувчилари сони билан боғлиқ бўлиб, сўнгги бир неча ҳафта ичида ковид учун тестлар кўпайиб бормоқда.
LiveБарчаси