АҚШ Конгресси 2024 йилги мудофаа харажатларида ҳам Украинани унутмади

Олам

image

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси 2024 молия йили учун 886,3 миллиард долларлик мудофаа харажатлари, жумладан, Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда “The Hill” хабар берди.

Бугун, 14 июль куни тахминан 1,2 минг саҳифали ушбу ҳужжат бўйича овоз бериш бўлиб ўтган. Уни 219 конгрессмен ёқлаб, 210 нафари қарши овоз берган.

Қонун лойиҳаси, жумладан, Киев учун ATACMS оператив-тактик ракета тизимлари учун 80 миллион доллар ажратишни назарда тутади.

Конгрессменлар, шунингдек, Хавфсизлик ташаббуси доирасида Украинага 300 миллион доллар ёрдам юбориш ниятида. Бу бирон бир асбоб-ускуналар ва воситаларни бевосита Пентагон захираларидан тақдим этишни эмас, балки АҚШ Мудофаа вазирлиги ишлаб чиқарувчилар билан шартномалар тузиш орқали ҳарид қилишини назарда тутади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Конгресси мудофаа харажатлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made