АҚШ Хитойни сувости кабеллари орқали жосусликда айбламоқда
Олам
−
20 Май
4122АҚШ ҳукумати расмийлари телекоммуникация компанияларини Тинч океани орқали интернет-трафикни олиб ўтувчи денгизости интернет кабеллари "Хитой таъмирлаш кемалари" томонидан жосуслик қилишлари мумкинлиги ҳақида махфий равишда огоҳлантирди. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар берди.
Нашрга кўра, Хитойнинг мумкин бўлган аралашуви тижорат ва ҳарбий маълумотлар хавфсизлигига таҳдид солади.
Қайд этилишича, АҚШ Давлат департаменти вакиллари Хитойнинг S.B. Submarine Systems компаниясининг таъмирлаш кемаларининг ноодатий хатти-ҳаракатларини қайд этган.
Сувости кабелларини ётқизиш ва таъмирлашга ихтисослашган Submarine Systems компанияси ўз кемаларининг жойлашувини радио ва сунъий йўлдош кузатиш хизматларидан яширади.
Гап, хусусан, Хитойнинг Fu Hai, Fu Tai ва Bold Maverick кемалари ҳақида кетмоқда, улар Тайвань ва Индонезия яқинида ишлаётганда баъзан кузатув тизимлари кўринмас ҳолга келади.
Шунингдек, нашр АҚШ расмийлари муҳим ҳарбий маълумотларни ташувчи кабеллар ҳақида айниқса ҳушёр бўлишганини даъво қилмоқда, чунки бу кабеллар кўпинча тижорат Интернет линиялари орқали ўтади.
WSJ'нинг таъкидлашича, АҚШ разведка идоралари узоқ вақтдан бери денгизости оптик толали кабелларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш орқали жосуслик қилишдан қўрқишади.
LiveБарчаси