АҚШ Хитойга қарши курашишда Осиё давлатларидан фойдаланмоқчи – “Bloomberg”

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти Хитойга қарши курашиш учун бир қанча Осиё давлатлари билан разведка соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Бу ҳақда америкалик расмийларга таяниб, “Bloomberg” хабар берди.

Қайд этилишича, АҚШ Президенти маъмурияти Осиёда бир нечта алоҳида, аммо бир-бирига ўхшаш ҳамкорлик йўналишларини ривожлантирмоқда. Бу тармоқ QUAD гуруҳи (Австралия, Ҳиндистон, Япония ва Қўшма Штатларни бирлаштирган тўрт томонлама хавфсизлик диалоги) билан разведка маълумотларини алмашиш бўйича келишувни, АҚШ, Япония ва Жанубий Корея ўртасидаги уч томонлама ҳамкорликни, шунингдек, АҚШ, Япония ва Филиппин ўртасидаги ҳамкорликни ўз ичига олади. 

Манбага кўра, АҚШ расмийлари "Хитойнинг онлайн операцияларига чидамлилигини ошириш" учун Япония, Ҳиндистон ва Вьетнам билан икки томонлама маълумот алмашишни кўпайтиришни режалаштирмоқда.

Ушбу алоқалар қисман Хитой жосуслик аппаратининг кучайиб бораётган таъсирини камайтиришга қаратилган. 

“АҚШ маъмуриятининг саъй-ҳаракатлари Пекин таҳдидидан хавотирлар кучайиб бораётган бир пайтда минтақадаги алоқаларни чуқурлаштиришга қаратилган кенгроқ дастурнинг бир қисмидир”, дейилади хабарда.

АҚШ расмийларининг айтишича, Хитойнинг минтақадаги қатъияти ортиб бораётгани ва айрим давлатларда сўнгги пайтларда раҳбарият ўзгаргани Жанубий Корея ва Филиппин каби мамлакатларнинг ҳамкорлик қилиш истагини оширган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой разведка Жо Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг