АҚШ Хитой таҳдидига қарши янги ташкилот тузмоқчи

Олам

image

АҚШда Хитойдан келиб чиқадиган таҳдидлар билан курашиш бўйича марказ яратилади. Бу ҳақда мамлакат Марказий разведка бошқармаси директори Уильям Бернс эълон қилди. 

Таъкидланишича, янги муассаса номи “Хитой билан боғлиқ миссия маркази” бўлади. Марказий разведка бошқармаси маълумотларига кўра, у идоранинг барча соҳаларига “таъсир кўрсатадиган” Хитой Халқ Республикасининг глобал таҳдидига жавоб бериши керак бўлади. 

Марказий разведка бошқармаси бошлиғига кўра, таҳдид халқдан эмас, Хитой ҳукуматидан келади. Бернс АҚШга бошқа давлатларнинг “таҳдидлари” ҳақида ҳам гапирган. 

“Марказий разведка бошқармаси бошқа муҳим таҳдидларга, шу жумладан провокатор Шимолий Кореяга, тажовузкор Россияга, душман Эронга ва терроризмга қарши курашга жиддий эътибор қаратишда давом этади”, дейилган агентлик баёнотида. 

Аввалроқ, АҚШ ва Хитой жорий йил охиригача икки томонлама саммит ўтказиш бўйича принципиал келишувга эришгани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг