“Reuters”: Байден ва Си Цзиньпин йил охирида саммит ўтказади
Олам
−
07 Октябрь 2021
2946АҚШ ва Хитой жорий йил охиригача икки томонлама саммит ўтказиш бўйича принципиал келишувга эришди. Музокаралар видеоконференция шаклида ўтказилади. Бу ҳақда Вашингтон маъмуриятининг юқори мартабали амалдорига таяниб хабар берилган.
Таъкидланишича, у журналистларга АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан ва Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси Ян Цзечи иштирок этган Цюрихдаги музокаралар ҳақида гапириб берган.
Ижрочи ҳокимият вакили учрашув тахминан олти соат давом этганини маълум қилган. АҚШ расмийсининг сўзларига кўра, томонлар жорий йилнинг март ойида Аляска штатининг Анкориже шаҳрида бўлиб ўтган музокаралардан фарқли ўлароқ, тўғридан-тўғри кенг кўламли музокаралар олиб борган.
Шундай қилиб, у Цюрихдаги учрашувни Байден маъмурияти Хитой ҳукумати вакиллари билан ўтказган учрашувлар орасида “энг батафсили” деб атаган. Таъкидланишича, музокаралар икки мамлакат ўртасидаги рақобатни зиддиятга олиб келиши мумкин бўлган нотўғри ҳисоб-китобларни олдини олиш учун “кучли дипломатик саъй-ҳаракатлар”га “пойдевор қўйиш”да муҳим қадам бўлган.
Қайд этилишича, Салливан учрашувда Америка Қўшма Штатлари ва Хитой ҳамкорлик қилиши мумкин бўлган муаммоларни кўтарган, масалан, у иқлим ўзгаришига қарши курашиш ҳақида гапирган. Шунингдек, у Шинжон-Уйғур автоном тумани, Гонконгда инсон ҳуқуқлари Пекин томонидан бузилишидан хавотир билдирган.
Ҳар икки томон Тайвань атрофидаги вазиятни профессионал тарзда ва бир-бирига ҳурмат билан муҳокама қилган. Салливан иқлим ўзгаришига қарши курашни АҚШ-Хитой муносабатларидаги бошқа масалалардан алоҳида кўриб чиқиш кераклигини такрорлаган.
Маъмурият вакилининг қўшимча қилишича, АҚШ видеоконференция орқали музокаралар олиб боришни таклиф қилган, чунки Си Цзиньпин шу ой охирида ўтказиладиган G20 саммитига келмайди ва иккала раҳбар ҳам бир мунча вақт юзма-юз учрашолмаслиги таъкидланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь