АҚШ халқаро қурол назорати бузилишида айбдор – Шимолий Корея

Олам

image

Бугун, 4 март куни Шимолий Корея АҚШни халқаро қурол назорати тизимларининг қулашида айблади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, КХДР Ташқи ишлар вазирлиги Пхеньяннинг ядро қуроли минтақадаги кучлар мувозанатини таъминлаш учун адолатли жавоб бўлишини айтган. АҚШ ва унинг иттифоқчилари эса бу борада Шимолий Кореяга қарши курашиб келади.

“Корея ярим ороли Қўшма Штатлар ва унинг издошлари томонидан олиб борилаётган ҳарбий кенгайиш схемаси туфайли дунёдаги энг катта уруш амалиёти майдонига айланмоқда”, дейилади Шимолий Корея ташқи ишлар вазирлиги шарҳида.

Шунингдек, вазирлик Жанубий Корея ва Япониянинг сўнгги ҳаракатлари АҚШнинг хавф чизиғини кесиб ўтаётганига ишора эканини, бунга эса КХДР тоқат қилмаслигини билдирган.

Таъкидлаш жоизки, Пхеньяннинг юқоридаги шарҳлари АҚШ ва Жанубий Кореянинг мудофаа позициясини мустаҳкамлаш учун 13-23 март кунлари кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказишни режалаштирганини эълон қилгандан сўнг янграган. Шимолий Кореянинг таъкидлашича, бундай қўшма ҳарбий машғулотлар АҚШ ва унинг иттифоқчилари шимолда режим ўзгаришига интилишининг исботидир.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Шимолий Корея Япон денгизи томон тўртта “Хвасал-2” стратегик қанотли ракеталарни учирганди. Пхеньян таҳдиди фонида АҚШ ва Япония қўшма ҳарбий машғулот ўтказганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг