АҚШ “қора рўйхат”ини яна кенгайтирди

Олам

image

Бугун, 29 июль куни Америка Қўшма Штатлари Россия билан алоқадор икки россиялик ва тўртта ташкилотга қарши санкция киритди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги тарқатган баёнотда келтирилган.

Қайд этилишича, “қора рўйхат”га сиёсатшунос Наталья Бурлинова ҳамда у билан алоқадор “Креативная дипломатия” жамоат ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш маркази, шунингдек, Александр Ионов ва у билан алоқадор бўлган Россиянинг глобаллашувга қарши ҳаракати, “Ионов Трансконтинентал” МЧЖ ва “Стоп” ахборот агентлиги киритилган. 

Аввалроқ, АҚШ Савдо вазирлиги тўққиз мамлакатнинг 36 компаниясини Россия ҳарбий ва мудофаа саноатини қўллаб-қувватлагани учун санкциялар рўйхатига киритган эди. Улар орасида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган “Promcomplektlogistic” хусусий корхонси ҳам бор. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия санкция

Баҳолаганлар

452

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг